Брянск областидаги поезд фожиасида жабрланганлар сони 73 нафарга етди

01.06.2025 15:00 | 3 дақиқада ўқилади.

31 май куни Россиянинг Брянск областида кўприк портлашидан сўнг поездга тушиб кетди. Ҳодисада камида 7 киши ҳалок бўлди, 73 нафар жароҳатланди. Расмийлар воқеани террорчилик акти сифатида баҳоламоқда.

Bryansk

Брянск областида юз берган поезд ҳалокати оқибатида жабрланганлар сони 73 нафарга етди. Улар орасида 4 нафар бола ҳам бор. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 39 нафар жабрланувчи шифохонада даволанмоқда, 3 нафари, жумладан бир чақалоқ, оғир аҳволда.

31 май куни кечқурун Климов — Москва йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди автомобиллар йўл ўтказгичи остида қолиб кетди. Кўприкнинг поезд устига қулаб тушиши оқибатида етти киши вафот этгани тасдиқланди. Брянск области губернатори Александр Богомаз бу фожиа сабабини портлаш билан боғлади.

Московия темир йўллари матбуот хизмати кўприкнинг ағдарилишига «транспорт фаолиятига ноқонуний аралашув» сабаб бўлганини маълум қилди. Воқеа бўйича Москва транспорт прокуратураси текширув бошлади.

Фожиадан сўнг поезд йўловчилари захира таркибида пойтахтга юборилди. Улар Москвага Киев вокзалига 1 июн куни соат 12:30 ларда етказилган. Россия темир йўллари компанияси жабрланувчилар ва ҳалок бўлганларнинг яқинлари учун Брянскка бепул сафар ташкил қилмоқда.

ФПК барча йўловчиларга чипта харажатларини қайтариши ва 20 минг бонус бали беришини эълон қилди. Шунингдек, «СОГАЗ» суғурта компанияси жабрланганларга компенсация тўлашини маълум қилди. Вафот этганлар оиласига 2,2 млн рублдан тўланиши режалаштирилган.

Ҳозирда ҳодиса жойини кранинг ёрдамида кўприк парчалари ва релсдан чиқиб кетган вагонларидан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Воқеа жойидаги темир йўл ва автомобил ҳаракати ҳануз тўхтаб турибди.