BYD ва MG Европа автобозорида яна ўсишга эришмоқда

01.06.2025 12:00 | 3 дақиқада ўқилади.

BYD ва MG каби Хитойнинг  авто ишлаб чиқарувчилари Европа электромобиллар бозорида 9 ой ичида энг яхши натижани қайд этди. Евроиттифоқ божларига қарамай, Хитой брендлари бозорда позицияларини тикламоқда.

Byd mg

Апрел ойи якунларига кўра, Хитой автомобил брендларининг Европа электромобил бозоридаги улуши 8,9 фоизга етди. Бу июл ойидан бери энг юқори кўрсаткич саналади. 2023 йил ноябрида Европа Иттифоқи Хитой электромобилларига божларни жорий этганидан сўнг, Хитой автоиқтисоди бир муддат секинлашган эди. Аммо BYD, MG ва бошқа ишлаб чиқарувчилар бозорга қайта фаол кириб келмоқда.

Хитой компаниялари фақат тоза электромобиллар эмас, балки ҳибрид технологияларига ҳам жиддий эътибор қаратмоқда. Европа ҳибрид бозорида уларнинг улуши бир йил ичида 1 фоиздан 7,6 фоизгача кўтарилди. Dataforce таҳлилчисига кўра, Хитой брендлари янги шарт-шароитларга тез мослашиб, стратегик қарорлар қабул қилган.

BYD Европа бозорида яна Tesla’ни ортда қолдириб, электромобил сотувида биринчи ўринга чиқди. MG эса ўз диққатини ҳибрид моделларга қаратиб, ZS ва MG3 каби моделларини бозордаги етакчи маҳсулотлар қаторидан жой олди.

Шу билан бирга, тарифлар қўлланилмайдиган Буюк Британия ва Норвегияда ҳам MG электромобиллари сотуви пасайган. Бу ҳолат Хитой ишлаб чиқарувчилари учун муқобил энергия манбаларига асосланган транспорт воситаларига бўлган талабни ҳисобга олиш зарурлигини кўрсатади.

Jato таҳлилчисига кўра, Хитой компаниялари Европа бозорининг талабларига тез ва самарали мослашмоқда. Улар нафақат технология, балки бозор стратегиясида ҳам рақобатбардош эканини кўрсатмоқда.

 

 

SEO title:

 

 

Meta description: