Ғарб матбуоти 2025 йилдаги уруш ҳақидаги даҳшатли прогнозларга эътибор қаратди

01.06.2025 12:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Бир қатор Ғарб оммавий ахборот воситалари эҳтимолий ҳарбий тўқнашувлар ҳақидаги 2025 йилга оид прогнозни кўтариб чиқа бошлади. Бу пронозларда йирик уруш ва глобал таъсир ҳақида огоҳлантирилган.

Taiwan

Lenta.ruʼнинг ёзишича, бу каби фикрлар сўнгги пайтларда турли экспертлар ва таҳлилчилар томонидан билдирилмоқда.

Хусусан, Германия ва АҚШдаги бир неча таҳлилий манбалар Хитой ва Тайван ўртасидаги кескинлик, шунингдек, Корея яриморолидаги ноанъанавий қуролланиш жараёнларини таҳликали деб баҳоламоқда. Уларга кўра, айрим геосиёсий ўйинчилар ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик кўраётган бўлиши мумкин.

Шу билан бирга айрим прогнозлар АҚШ ва Хитой ўртасидаги қарама-қаршиликнинг жиддий босқичга ўтиши эҳтимолини ҳам истисно қилмаяпти. ОАВда келтирилишича, «йирик уруш» сценарийси нафақат минтақавий, балки глобал иқтисодий издан чиқишларга ҳам олиб келиши мумкин.

Бир қатор таҳлилчилар эса бу каби башоратларнинг ҳаддан ташқари драматизация қилинганини ва жамоатчилик фикрига таъсир кўрсатиш мақсадида тарқатилаётганини таъкидламоқда. Улар вазиятни совуққон баҳолаш ва фактлар асосида қарор қабул қилишга чақирмоқда.

Бу башоратлар жаҳон ҳамжамиятини янада ҳушёр бўлишга ундаётгани ва Хитой, АҚШ ҳамда бошқа минтақавий давлатлар ўртасидаги музокаралар аҳамиятини янада ошираётгани таъкидланмоқда.