Ғазода инсонпарварлик ёрдами пункти яқинида отишма: 25 киши ҳалок бўлди

01.06.2025 18:45 | 3 дақиқада ўқилади.

Ғазо секторида инсонпарварлик ёрдами олиш учун тўпланган одамларга қарши ўт очилиши оқибатида камида 25 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 175 киши жароҳатланди. Исроил армияси воқеа бўйича маълумотга эга эмаслигини билдирмоқда.

Rafah

1 июн, якшанба куни Ғазо секториданинг Рафаҳ туманида ҳуманитар ёрдам пунктига яқин ҳудудда юз берган отишма натижасида камида 25 киши ҳалок бўлди, 175 нафар фуқаро турли тан жароҳатларини олди. Ҳодиса одамлар инсонпарварлик озиқ-овқат ёрдамини олиш учун йиғилган пайтда содир бўлди.

Гувоҳларнинг сўзлашича, Исроил қўшинлари ёрдам марказидан тахминан бир километр узоқликдан туриб одамларга қарата ўт очган. Ҳолбукти бу ерда ҳеч қандай зўравонлик ёки тартибсизлик ҳолати кузатилмаган.

Исроил армияси қисқа баёнотида «ҳуманитар зонада Исроил аскарлари томонидан ўқ очилгани ҳақида маълумот йўқ», деб билдирган. Шунга қарамай, маҳаллий ҳокимият ва гувоҳлар воқеа юз берганини тасдиқламоқда.

Исроил ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган Gaza Humanitarian Foundation ташкилоти ёрдам тарқатиш жараёни «инцидентсиз» ўтганини таъкидлаган. Бироқ БМТ ва йирик инсонпарварлик ташкилотлари ушбу тизимни танқид қилиб, унда иштирок этишдан бош тортган.

Associated Press агентлигига гувоҳлик берган Иброҳим Абу Сауд кўплаб жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар борлигини айтди: «Улар бизга қарата жуда қаттиқ ўт очишди», — деди у. Бошқа бир гувоҳ Муҳаммад Абу Таима эса унинг аммасининг ўғли кўкрагига урилган ўқ натижасида ҳалок бўлганини, яна кўплаб одамлар жароҳатланганини маълум қилди.