Янги тизимга кўра, масалан, белгиланган тезликни ошириш даражасига қараб қуйидагича балллар қўлланилади:
- 20 km/h гача — 0,5 балл
- 21–40 km/h — 1 балл
- 41–60 km/h — 1,5 балл
- 61 км/соатдан юқори — 2 балл
Ҳар бир балл тўғрисида ҳайдовчиларга SMS хабарнома юборилади. Шунингдек, баллар ҳақидаги маълумотларни E-jarimaball модули, махсус мобил иловалар ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали билиб олиш мумкин.
Янги тизим доирасида ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган фуқаролар бўйича электрон маълумотлар базаси ҳам шакллантирилади. Бу жараён йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва қонунбузарликларни олдини олишга хизмат қилиши кутилмоқда.