Ташкилот хулосасига кўра, Эроннинг қатор ядровий фаолиятлари ҳамон шаффоф эмас ва Теҳрон агентликнинг талабларига тўлиқ жавоб бермаяпти.
АЭХАнинг билдиришича, Эрон ядровий фаолиятда қўлланилаётган марказларни ва ундаги материалларни қайта текшириш имконини чекламоқда. Ташкилот мутахассислари бир неча ойдан буён маълум объектлардаги фаолият ҳақида аниқ маълумотга эга бўла олмаяпти. Бу эса агентликка кўра Эрон ядровий дастурининг тинчликка эмас, эҳтимолий ҳарбий мақсадларга қаратилган бўлиши эҳтимолини оширади.
Шу билан бирга АЭХА Эрон ҳудудида топилган бир қанча ядровий материаллар манбасини аниқлай олмаяпти. Бу материаллар Эрон томонидан билдирилган объектлар билан боғлиқ эмаслиги хавотир уйғотган. Агентлик бу масалани тезда аниқлаш ва қонунийлаштириш зарурлигини таъкидлади.
Эрон расмийлари эса ўз навбатида дастур тўлиқ тинч мақсадга йўналтирилганини айтиб келмоқда. Аммо халқаро ҳамжамият ва АЭХА бу баёнотларга ишонмасдан кузатув ва текширувлар имкониятини қайта тиклашни талаб қилмоқда.