Олимлар ёнғин ва вулқон хавфини дарахт сигналлари орқали башорат қилмоқда

02.06.2025 19:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Россиялик вулқоншунослар илк бор дарахтлар орқали вулқон фаоллигини олдиндан аниқлаш усулини ишлаб чиқишганини эълон қилди. Бу ёнғин ва отқиндилар хавфини эрта аниқлаш имконини беради.

Vulqonlar

Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги геофизиклар ва вулканологлар гуруҳи ўрмондаги дарахтлар «телеграммалари» — яъни физик-биологик ўзгаришлар орқали вулқон фаоллигини олдиндан башорат қилиш имконини ўрганмоқда. Бу ҳақда «VsLuh.net» нашри хабар берди.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, дарахтлар табиатдаги жуда сезгир организмлардан бири ҳисобланади ва улар ён атрофдаги сейсмик фаолликка ҳамда газ чиқиндиларига зудлик билан реакция қайтаради. Масалан, вулқон атрофидаги сув таркибидаги ўзгариш ёки газ чиқиши дарахтларнинг сув сингдириш ва нафас олиш жараёнига таъсир қилади.

Ушбу усулни амалга ошириш учун олимлар махсус сенсорлар ёрдамида дарахтларнинг шира оқими, намлик даражаси ва сув айланиши маълумотларини кузатишади. Улар бу кўрсаткичларни таҳлил қилиб, ўзгаришлардан сейсмик хавф ёки ёнғин эҳтимолини аниқлашмоқда.

Бу усул нафақат вулқон фаоллиги, балки ўрмон ёнғинлари хавфини ҳам олдиндан кўриш имконини беради. У табиий офатларга қарши курашда янги йўл очиши мумкин, дейди мутахассислар.

Лойиҳа синовлари Камчатка ва Курил оролларидаги фаол вулқон ҳудудларида олиб борилмоқда. Олимлар ушбу технологияни кейинчалик бошқа мамлакатларда ҳам жорий этишни режалаштирмоқда.