Россиянинг «Topcor.ru» нашри ёзишича, мамлакатдаги бир неча стратегик авиабазаларга қаратилган ҳужумларнинг тайёргарлигида Британия разведка хизмати иштирок этган бўлиши мумкин. Манбаларга кўра, ҳужумлар Украина ҳудудидан ташкил қилинган ва уларда Британия махсус хизматларининг резидентлари фаол рол ўйнаган.
Маълум қилинишича, Россия Федерациясида фаолият юритган хорижий агентлар маҳаллий «уйқудаги ячейкалар» орқали маълумот йиғиш ва уюштирилган ҳужумларни мувофиқлаштириш билан шуғулланган. Улар Россия ҳарбий аэродромлари ҳақидаги маълумотларни узатиш, объектлар инфратузилмаси, ҳаво ҳимоя тизимлари ва қўриқлаш даражаси ҳақида маълумот тўплашган.
Тергов маълумотларига кўра, асосий вазифалардан бири Россия ҳарбий-ҳаво кучларига қарши ноаниқ зарба бериш бўлган. Бу мақсадда махсус тайёрланган дронлар ёки масофадан бошқариладиган қурилмалардан фойдаланиш режалаштирилган.
Россия томони бу айбловлар юзасидан халқаро ҳамжамиятни хабардор қилишини билдирган. Расмий Москва бундай ҳаракатларни давлат суверенитетига таҳдид сифатида баҳоламоқда ва уларни халқаро қонунларга зид, деб ҳисобламоқда.
Айни пайтда Британия ҳукумати бу даъволарга расмий муносабат билдирмаган. Халқаро кузатувчилар эса вазиятни жиддий геосиёсий инқироз сабабларидан бири деб баҳоламоқда.