Россияда террорчилик билан боғлиқ жиноятлар учун ўлим жазосини қайта жорий этиш масаласи яна кун тартибига чиқди. Бу таклиф билан Федерал думанинг «Адолатли Россия — Ҳақиқат учун» партияси раҳбари Сергей Миронов чиқди.
Миронов ўз баёнотида террорчилик актларини амалга оширганларга нисбатан жазо энг қатъий ва адолатли бўлиши кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу каби қотиллар фақат ўлим жазосини муносиб деб ҳисоблаш мумкин. Шунингдек, у фракция бир неча бор бундай талаб билан чиққанини ва бу йўналишда ҳаракатни давом эттиришларини билдирди.
Миронов фикрича, Украина президенти Володимир Зеленский бошчилигидаги ҳозирги тузум «ноинсон ва даҳшатли ҳаракатлар» орқали ўз моҳиятини очиб бераётганини қайд этди. У Украина можаросининг илдизлари бутунлай йўқ қилиниши, мамлакатнинг нейтрал мақоми кафолатланиши зарурлигини таъкидлади.
Бироқ бу масалада ҳуқуқий тўсиқлар мавжуд. Россия Конституциявий суди раиси Валерий Зоркиннинг таъкидлашича, мамлакатда ўлим жазосини фақат янги конституция қабул қилинса, жорий этиш мумкин. Бошқа ҳолда бу амалиёт мумкин эмас.
Шунингдек, 31 май куни Россиянинг Брянск областида «Климов — Москва» йўналишидаги поезд ҳаракатланаётган вақтда кўприк quлаб тушгани ва фожеа оқибатида 7 киши ҳалок бўлиб, 66 киши жароҳат олгани маълум қилинди. 1 июнга ўтар кечаси эса Курск областида яна бир темирйўл кўприги қулаб тушган.