2025 йил 2 июн куни «The Hill» нашри хабар беришича, АҚШ Таълим вазирлиги қарзларини тўламай келаётган фуқароларнинг пенсия тўловларини ушлаб қолиш (offset) режасини амалга оширишдан воз кечди.
Вазирликнинг матбуот котибаси Эллен Киаст таъкидлашича, 5 майдан буён қайта бошланган қарз ундириш жараёнида ҳеч қандай ижтимоий таъминот маблағлари ушлаб қолинмаган ва келгусида ҳам бундай ҳаракатлар тўхтатилган.
Апрель ойида эълон қилинган режага кўра, қарзи 270 кундан ортиқ тўланмаган фуқаролар — тахминан 5 миллион киши — пенсия тўловларидан, маошларидан ва бошқа федерал манбалардан маблағ ушлаб қолиниши хавфига дуч келаётган эди.
«Трамп маъмурияти асосан доимий даромад манбасига эга бўлган пенсия олувчиларни ҳимоя қилишга интилади», — деди Киаст. Унинг айтишича, вазирлик яқин ҳафталарда қарздорлар билан боғланиб, уларга имтиёзли тўлов режалари ҳақида маълумот бериб, уларни қайта молиявий барқарорликка қайтаришга ёрдам беради.
Шунингдек, март ойида Президент Доналд Трамп талабалар қарзи портфелини Таълим вазирлигидан кичик бизнес бўйича маъмурият (SBA)га ўтказиш ҳақида қарор қабул қилганини маълум қилган. Бу вазифа Келли Лофлер раҳбарлигида амалга оширилади. Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат дастурлари Бобби Кеннеди бошқарувидаги соғлиқни сақлаш ва инсон хизматлари вазирлигига ўтказилади.