Қўчқоровнинг сўзларига кўра, тегишли қарор президент фармони билан расман тасдиқланган. Аммо маошлар қайси санадан бошлаб оширилиши ҳозирча аниқ маълум қилинмади.
Бюджет соҳасидаги навбатдаги маош оширилиши аҳоли даромадларини ошириш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда пенсия ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилган эди. Шунингдек, 1 октябрдан давлат ташкилотлари ходимлари, хусусан, педагоглар (олий таълимдан ташқари) ва шифокорлар ойликлари 15 фоизга кўтарилган.
Янги фармон орқали мазкур ижтимоий сиёсат яна давом эттирилаётгани кўриниб турибди. Маош оширилиши бюджет ташкилотлари фаолиятида самарадорликни оширишга ҳам хизмат қилиши кутилмоқда.