Ҳукумат дастлаб мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизигача оширишни режалаштирган. Шундан сўнг, ҳарбий салоҳиятни босқичма-босқич кенгайтириш кўзда тутилмоқда. Инвеститсиялар асосан авиация, ҳаводан мудофаа ва қуролли қўшинларга йўналтирилади.
Қуруқликдаги ҳарбий қисмларга 10 миллиард евро ажратилади. Авиация соҳаси учун эса 21 та янги F-35 самолёти сотиб олинади. Бундан сўнг Белгия ихтиёридаги мазкур замонавий учувчи қурилмалар сони 55 тага етади.
Яна 5 миллиард евро Европа миқёсидаги маълумотлар бошқарув тизимига сарфланади. Инвеститсиялар NASAMS ҳаво мудофаа тизимидан 10 та, 300 та “Пиорун” ракета қурилмаси ва Sky Guardian дронларини харид қилишни ҳам ўз ичига олади. Шунингдек, қўшимча ҳарбий фрегатлар хариди ҳам режада бор.
Белгия ҳукумати ушбу чора-тадбирлар орқали мамлакат мудофаа қобилиятини кучайтириш, НАТО стандартларига яқинлашиш ва минтақада хавфсизликни таъминлашни мақсад қилган.