Энг йирик айсберг майдони яна 7 фоизга камайди

04.06.2025 19:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Арктика ва Антарктика тадқиқот институти маълумотларига кўра, А23а айсберги июнь ойи бошидаги ҳаракати натижасида майдонини яна 7 фоизга йўқотди. Бугунги кунда у тахминан 2,7 минг квадрат километрга тенг бўлиб, бу 2023 йил охирида қайд этилган 4 минг квадрат километрлик кўрсаткичдан анча кам. Институт ахборотига кўра, айсберг охирги кунларда Жанубий океан оқимлари таъсирида 60 километрга шарққа […]

Aysberg

Арктика ва Антарктика тадқиқот институти маълумотларига кўра, А23а айсберги июнь ойи бошидаги ҳаракати натижасида майдонини яна 7 фоизга йўқотди. Бугунги кунда у тахминан 2,7 минг квадрат километрга тенг бўлиб, бу 2023 йил охирида қайд этилган 4 минг квадрат километрлик кўрсаткичдан анча кам.

Институт ахборотига кўра, айсберг охирги кунларда Жанубий океан оқимлари таъсирида 60 километрга шарққа томон сурилган. У ҳозирда аҳоли яшамайдиган Анненков оролидан 74 километр узоқликда жойлашган.

А23а айсберги илк бор 1986 йилда Антарктидадаги муз шельфидан ажралган. У 30 йилдан зиёд вақт давомида ҳаракатсиз ҳолатда қуруқликда турган. 2023 йилдан эса музлик яна ҳаракатлана бошлади.

Кузатувчилар фикрича, бу каби йирик музликларнинг парчаланиши глобал иқлим ўзгаришларининг очиқ кўринишларидан бири ҳисобланади. Бундай ҳодисалар Антарктида муҳити ва жаҳон океани экотизимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Мутассаддилар келгусида бу жараённи диққат билан кузатиб бориш зарурлигини таъкидламоқда. Айсберг ҳаракати халқаро илмий доираларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.