Исроил армияси матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу снарядлар мамлакат ҳудудига «учиб ўтган» ва улардан бири аҳоли яшаш пунктига тушиб қолган. Воқеа оқибатида жабрланганлар ёки ҳалокатлар ҳақида маълумот берилмаган.
Мудофаа расмийларининг таъкидлашича, Исроил ҳарбийлари ўз ҳудудининг дахлсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатга жавоб қайтаришга тайёр эканини яна бир бор исботлади.
Сўнгги ойларда Исроил ва Сурия ўртасида чегарабўйи ҳудудларда кескинлик ошган. Хусусан, Исроил тез-тез Эронга алоқадор деб тахмин қилинган қуролли гуруҳлар позицияларига зарбалар бериб келмоқда.
Сурия томони ҳозирча ушбу воқеа бўйича расмий баёнот бермаган. Мутахассислар фикрига кўра, минтақадаги ҳарбий вазият жиддийлашиши, янги тўқнашувларга олиб келиши мумкин.