Жанубий Кореянинг янги президенти Ли Жэ Мёнг мамлакатдаги «жароҳатларни даволаш»га ваъда берди

04.06.2025 16:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Жанубий Кореянинг янги президенти Ли Жэ Мёнг лавозимга киришгач, мамлакатда сиёсий беқарорлик ва иқтисодий тангликка барҳам бериш, шунингдек, КХДР билан мулоқотни тиклашга ваъда берди.

Janubiy koreya

Сеулдаги Миллий Ассамблея биносида 4 июн куни расман қасамёд қилган Ли Жэ Мёнг биринчи нутқида мамлакатда «инқироздан қайтиш»га ва Корея яриморолида тинчликни таъминлашга ваъда берди. У мухолифатдаги Либерал Демократик партия вакили сифатида мухолиф собиқ президент Юн Сок Ёл ўрнини эгаллади.

Маълумот учун, Юн Сок Ёл ўтган йили давлат хавфсизлиги баҳонасида қисқа муддатли ҳарбий ҳолат жорий қилгани учун вазифасидан четлатилган эди. Шу даврда мамлакатда вақтинча ҳукумат фаолият юритган ва АҚШ билан тариф масаласида келишувга эриша олмаган.

Президент Ли нутқида АҚШ билан савдо келишувларини қайта йўлга қўйиш, турмуш харажатларини енгиллаштириш, ўрта ва паст даромадли оилаларга кўмак бериш муҳимлигини қайд этди. Унинг таъкидлашича, мамлакат экспорти учун «таъминот занжирлари қайта қурилаётгани ва протекционизм кучайиши» жиддий таҳдид солмоқда.

Ташқи сиёсатга тўхталар экан, Ли КХДР билан ядровий таҳдидларга барҳам бериш ва очиқ мулоқотни йўлга қўйишни мақсад қилиб қўйди. «Қанчалик қиммат бўлмасин, тинчлик урушдан яхшироқ», — деди у.

Қўшма Штатлар томонидан Жанубий Корея темир маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий этилган бўлса-да, Трампнинг «Озодлик куни» номли 25 фоизлик тарифлари ҳозирча музлатилган ҳолда қолмоқда.

Президент Ли навбатдан ташқари сайловда 49,4 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Бу — 1997 йилдан буён кузатилган энг юқори сайлов иштироки ҳисобланади. Унинг асосий рақиби — консерватив сиёсатчи Ким Мун Су бўлган.