Ўзбекистонга қарши даъво, Uztelecom устидан шикоят: Humans оператори билан нималар содир бўлмоқда?

04.06.2025 22:30 | 6 дақиқада ўқилади.

Сўнгги бир йил ичида Humans виртуал мобил оператори бир вақтнинг ўзида бир нечта можароларга дуч келди: карталар ишидаги носозликлардан тортиб, давлатга қарши арбитраж даъвосигача. Компаниянинг ҳозирги обрўси қандай шаклланган ва Humans бугунги кунда қандай эътирозларга дуч келмоқда.

Humans

Карталар билан боғлиқ носозлик ва Octobank билан зиддият

2024 йил 23 сентябрдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Humans Visa карталари ишламай қолди. Бу ҳолат деярли икки кун давом этди. Octobank томонидан бевосита чиқарилган Visa карталари ишлашни давом эттирди. Ушбу носозлик фақатгина Humans мижозлари учун чиқарилган карталарга таъсир кўрсатди.

Humans карталари — бу Octobank билан ҳамкорликдаги маҳсулот. Банк карталар чиқаради ва ҳисоб рақамларини очади, Humans эса — тўлов агенти ва фойдаланувчилар ўз пулларини бошқарадиган илова ишлаб чиқарувчиси. Барча операциялар Octobank орқали амалга оширилади ва карта Humans иловасида фаоллаштирилади.

Эртаси куни компания Оcтобанкни техник носозликда айблаб, банк жамоасининг малакасини шубҳа остига қўйган баёнотини эълон қилган. Шунингдек, Humans Марказий банк ва Visa тўлов тизимига мурожаат қилиши ҳақида ҳам хабар берилган.

Octobank бунга жавобан Humans карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатиш мажбурий бўлганини тушунтирган: шубҳали транзаксия фаоллиги қайд этилган эди. Мижозларнинг маблағларини ҳимоя қилиш учун операциялар вақтинча чеклаб қўйилган. Банк таъкидлаганидек, у томонидан чиқарилган бошқа карталар одатдаги тартибда ишлашда давом этган.

Бир неча кундан сўнг Humans баёноти расмий сайтдан ғойиб бўлди, уни эълон қилган Telegram-каналлари эса постларни таҳрирлаб, айблов ибораларини олиб ташладилар.

Тўлов бизнесидаги муаммолар

2024 йил сентябр ойида Ўзбекистон Марказий банки Humans гуруҳига кирувчи Мaroqand тўлов ташкилоти (Upay бренди) фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўйди. Сабаби — ноқонуний операциялар, шу жумладан букмекерлик компаниялари фойдасига пул ўтказмалари амалга оширилиши.

Uztelecom устидан шикоят

2025 йил май ойида Humans Рақобатни ривожлантириш қўмитасига Uztelecom операторини монополь юқори тарифларни белгилаш ва камситувчи шароитларни яратишда айблаб ариза берди.

Компания маълум қилишича, 2021 йилдан буён инфратузилмага (Гн-интерфейс) кириш учун асосий тариф, интернетнинг умумий нархи пасайишига қарамасдан, ўзгаришсиз қолмоқда. Шу билан бирга, Humans баёнотига кўра, Uztelecom компания учун интернет тезлигини пасайтирган ва қарздорлик тўланмаган тақдирда барча хизматларни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилган. Қарз миқдори, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, 500 млрд сўмдан ошади.

Монополияга қарши курашиш органи шикоят келиб тушганини тасдиқлаган ва уни кўриб чиқаётганини маълум қилган.

Давлатга қарши арбитраж даво жараёни

30 май 2025 йилда Сингапурнинг Humans Mobile Ltd. компанияси Ўзбекистон ҳукуматига қарши Инвестиция низоларини ҳал қилиш бўйича халқаро марказ (ИCСИД) да арбитраж даво ташаббуси билан чиқди. Даъво аризасида Ўзбекистон ва Сингапур ўртасидаги инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги икки томонлама битимни бузаётган Марказий банк ва Uztelecom ҳаракатлари тилга олинган. Компания зарарни қоплашни талаб қилмоқда ва арбитраж — «инсофсиз бошқарув» шароитида инвестор ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усули эканлигини таъкидламоқда.

Яна бошқа маълумотлар

ушбу воқеалар фонида профессионал ҳамжамиятда мунтазам равишда Humans ходимлари ва дилерларидан тўловларнинг кечикиши ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Ҳатто расмий тасдиқларсиз ҳам ушбу сигналлар кадровий толиқиши ва мотивациянинг пасайиши оқибатларини акс эттиради — бу эса самарасиз бошқарувга эга компанияларнинг одатий белгиларидир.