Россия манбаларининг хабар беришича, МҲА (махсус ҳарбий операция) зонасида Хитойнинг янги авлод жанговар лазер қуроли синовдан ўтказилган. Topcor нашри тарқатган видеокадрларда қурилманинг ҳаводаги дронни аниқ нишонга олгани ва йўқ қилгани акс этган.
Таъкидланишича, ушбу лазер қуролини Хитой мутахассислари ўзлари ишлаб чиқарган ва унинг имкониятлари биринчи бор амалда синаб кўрилмоқда. Таҳлилчиларга кўра, бу қурол рақиб дронларини масофадан туриб йўқ қилишга қодир бўлиб, катта аниқликка эга. Хусусан, видеодаги саҳналарда қурилманинг қуёш нуридан мустақил равишда ишлаётгани ва тезкор ҳаракат қилаётгани кўринган.
Мутахассислар бундай қуроллар яқин келажакда ҳарбий тактикада катта аҳамият касб этишини таъкидлашмоқда. Чунки анъанавий қуроллардан фарқли равишда, лазер энергиясидан фойдаланиш орқали дрон, ракета ва бошқа ҳаво нишонларини кам харажат билан йўқ қилиш мумкин.
Россия манбалари видеокадрлар айнан Украина ҳудудида олинганини ва қурол Хитой томонидан тақдим этилганини урғуламоқда. Айни пайтда, Хитой расмийлари бу борада расмий изоҳ бермаган.