Қозоғистонда ўзбекистонлик фуқаролар бўлган автобусда ёнғин чиқди

05.06.2025 12:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Қозоғистоннинг Қарағанда областида Остонадан Чимкентга йўл олган йўловчи автобусида ёнғин чиқди. Ҳодиса вақтида транспорт воситасида беш нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлгани маълум қилинди.

Qozog'iston

Маълумотларга кўра, 4 июн куни Остона–Қарағанда–Алмата автомобиль йўлининг 960-чақириғида автобуснинг мотор қисмида ёнғин келиб чиққан. Ёниб кетиш хавфига қарамасдан, ёнғин ўт ўчирувчилар келгунига қадар йўловчилар томонидан ўчирилган.

Қутқарув хизматлари тезкор равишда ҳодиса жойига етиб бориб, автобусдаги 34 нафар йўловчини, жумладан, 9 нафар болани эвакуация қилган. Барча фуқаролар хавфсиз жойга — йўлбўйи кемпингига етказилиб, зарур ёрдам кўрсатилган.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳеч ким жароҳат олмаган. Ўзбекистонлик йўловчилар соғ-саломат эканлиги тасдиқланган.

Шу каби ҳодиса жорий йил 2 март куни ҳам содир бўлган эди — Самара–Чимкент трассасида 33 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус йўл транспорт ҳодисасига учраган, аммо жабрланганлар қайд этилмаган.