Болгария 2026 йилдан евро ҳудудига қўшилади

05.06.2025 09:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Европа Комиссияси ва Европа марказий банки Болгариянинг 2026 йил 1 январдан еврони расмий валюта сифатида қабул қилишини маъқуллади. София еврозонага аъзо бўладиган 21-давлатга айланади.

Bulgaria euro

2025 йил 4 июн куни Европа Комиссияси ва Европа Марказий банки Болгариянинг евро ҳудудига қўшилишини расман маъқуллади. Reuters маълумотига кўра, Болгария 2026 йил 1 январдан еврога ўтади ва валюталик блокнинг 21-аъзоси бўлади.

Европа Комиссиясининг конвергенция ҳисоботида Болгария иқтисодиёти еврозона стандартларига тўлиқ жавоб бериши таъкидланган. Айни вақтда еврозонада 20 давлат бўлиб, уларнинг ягона валютасидан 347 миллион аҳоли фойдаланади.

«Бугун Европа Комиссияси Болгария евро ҳудудига қўшилишга тайёр эканини маълум қилди. Бу қадам мамлакатнинг еврони қабул қилишдаги ҳал қилувчи босқичидир», — дейилади расмий баёнотда.

Европа Марказий банки ҳам ўзининг алоҳида ҳисоботида Болгариянинг евро ҳудудига қўшилиш учун барча иқтисодий талабларга жавоб бераётганини тасдиқлади.

Болгария учун евро ҳудудига қўшилиш Евроиттифоқ билан интеграция жараёнида муҳим сиёсий ва иқтисодий босқич ҳисобланади. Мамлакатда еврони жорий қилиш инфляцияни барқарорлаштириш, молиявий тизимни мустаҳкамлаш ва сармоявий муҳитни яхшилашга хизмат қилиши кутилмоқда.

 

 

SEO title:

 

 

Meta description: