5 июн, чоршанба куни Ўзбекистон бўйлаб қуриқ ва қаттиқ иссиқ об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кўп жойларда +36…+39 даражани, мамлакатнинг жануби ва чўл ҳудудларида эса +40…+42 даражани ташкил этади. Фақат Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
6–7 июн кунлари республикага салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида бир қатор вилоятларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. 6 июн куни Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарёда, 7 июнда эса Тошкент, Сурхондарё ҳамда Фарғона водийси вилоятларининг айрим ҳудудларида момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳарорат ҳам пасайиши кутилмоқда — 6 июндан бошлаб шимолда, чўл ва жанубий ҳудудларда, 7 июнда марказий ва шарқий вилоятларда ҳарорат +28…+33 даража атрофида бўлади. Ёмғир вақтида ҳарорат янада тушиб, +25…+27 даражани ташкил этиши мумкин.
8 июн, шанба куни эса Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қайтадан қуриқ об-ҳаво кузатилади ва ҳарорат 2–3 даражага ошиши кутилмоқда.
Республика бўйлаб баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 m/s гача етиши, айрим ҳудудларда 20–22 m/s гача кучайиши ҳамда чанғли ҳаво кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 5 июн куни об-ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади, ҳарорат +36…+38 даражани ташкил этади. 6 июнда шамол кучайиши мумкин, ҳарорат +33 даражага тушади. 7 июн куни қисқа ёмғир ва момақалдироқ эҳтимоли бор, ҳарорат +27…+29 даражагача пасаяди. 8 июнда эса яна қуриқ об-ҳаво кузатилади, ҳарорат +33…+35 даражагача кўтарилади.