Ўзбекистонлик сайёҳларнинг сони кескин ортди

05.06.2025 22:30 | 2 дақиқада ўқилади.

2025 йилнинг дастлабки тўрт ойи мобайнида сайёҳлик мақсадида чет элга чиққан ўзбекистонликлар сони 400 мингга яқинлашди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Sayyohlar

Январ-апрел ойларида жами 2,1 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси турли мақсадларда хорижий давлатларга сафар қилган. Улардан 399,1 минг нафари айнан сайёҳлик учун чет элга чиққан. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 404,5 минг нафарга ёки 23,6 фоизга кўп.

Маълумотларга кўра, фуқароларнинг хорижга чиқиши асосан қариндошларни йўқлаш билан боғлиқ бўлиб, бу мақсадда 1,7 миллион киши сафар қилган. Сайёҳлик иккинчи ўринда турибди. Бундан ташқари, 15,2 минг киши даволаниш, 9,9 минг киши ўқиш ва 4,7 минг киши хизмат сафари мақсадида чет элга чиққан.

Ҳукумат ва хусусий туристик компаниялар томонидан янги саёҳат маршрутлари таклиф қилинаётгани ва виза талабларининг енгиллашиши фуқароларни хорижий сафарларга рағбатлантираётган асосий омиллардан ҳисобланади.