Бироқ BBC таҳлилчилари бу ҳаракатлар ортида амалий ислоҳотлар эмас, кўпроқ сиёсий намойишлар, пиар ва аҳоли кўзини бўяб туришга қаратилган ҳаракатлар турибди, деб ҳисобламоқда. Баъзи экспертлар буни «хўжакўрсин сиёсат» деб атади — яъни ташқи томондан кучли кўринувчи, аслида эса тўлиқ таъминланмаган стратегия.
Аниқланишича, Британия армияси сони сўнгги 200 йил ичида энг паст даражага тушиб кетган. Аскарлар сони 75 минг нафардан кам, ҳарбий техниканинг кўпи эскирган. Мудофаа бюджети оширилаётгани эълон қилинган бўлса-да, бу маблағлар асосан олдинги камомадларни тўлдиришга сарфланмоқда.
Шу билан бирга, ҳарбий хизматга чақирув камайган, ёшлар орасида хизматга қизиқиш пасайгани кузатилмоқда. Ишлаб чиқариш қувватлари ҳам юқори суръатда эмас. НАТО доирасидаги мажбуриятларга қарамасдан, Британия Европа хавфсизлигида етакчи ролни сақлаб қолишга қийналмоқда.
Британия ҳукумати халқаро таҳдидларга жавоб сифатида ўзини тайёр кўрсатишга интилаётган бўлса-да, амалдаги ҳолат, баъзи мутахассисларнинг фикрича, жиддий ислоҳотларни эмас, балки ташқи сиёсий образни сақлашни кўзламоқда.