Қорақалпоғистон Республикаси экология вазири Лейли Сеитова маълум қилишича, асосий мақсад — экологик мувозанатни тиклаш, ҳаводаги чанги ва тузни камайтириш, шунингдек, мавжуд сув манбаларини сақлаб қолиш.
Ўзбекистон ҳудудида 2018 йилдан буён 2 млн ha майдонда саксовул экиб келинмоқда. Аввалроқ саксовул тупроқдан ҳавога кўтариладиган чанги ва тузни 15–18 фоизгача ушлаб қолиши айтилган бўлса, сўнгги натижалар бу кўрсаткич 35–40 фоизга етганини кўрсатмоқда.
Жорий йилда яна 15 минг ha ерда ўсимликлар экиш режаси бор. Бундан ташқари, аввалроқ Орол тубида шўрлашишга чидамли улкан қамиш турлари синовдан ўтказилгани маълум қилинган эди.
Ўзаро ҳамкорликда амалга ошириладиган ушбу ташаббус нафақат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, балки минтақанинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлигига ҳисса қўшиши кутилмоқда.