АҚШ ва Хитой делегациялари Лондонда учрашади

10:30 | 3 дақиқада ўқилади.

АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо низоларини бартараф этиш мақсадида янги музокаралар 10 июн куни Лондонда бўлиб ўтади. Музокараларда икки давлатнинг юқори даражали расмийлари иштирок этади.

Aqsh va xitoy

Трамп ва Си Жинпин ўтган ҳафтада телефон орқали мулоқот қилиб, савдо масалаларини муҳокама қилган. Мулоқотни Трамп «жуда яхши суҳбат» деб баҳолади. Ушбу суҳбат ортидан икки давлат Лондонда учрашишга келишди.

АҚШ томонидан музокараларда Молия вазири Скотт Бессент, Савдо вазири Ҳовард Лутник ва Савдо вакили Жамисон Грир қатнашади. Хитой эса Вице-премер Хэ Лифэнг бошчилигидаги делегацияни юборади. Хитой ТИВ маълумотига кўра, Хэ Лифэнг 8–13 июн кунлари Буюк Британияда бўлади.

Икки давлат ўтган ой Швейцарияда ўтказилган музокараларда ўзаро бож ставкаларини пасайтириш бўйича вақтинчалик келишувга эришган эди. АҚШ Хитой маҳсулотларига божларни 30 фоизга, Хитой эса АҚШ товарларига 10 фоизга туширди. Шунингдек, Пекин муҳим минераллар экспортидаги тўсиқларни юмшатишга ваъда берди.

Шундан кейин ҳам тарафлар ўзаро айбловлар билан чиқди. Трамп Хитой «кели­шувни тўлиқ бузди» десе, Пекин эса АҚШни «серёз тарзда шартномани бузишда» айблади. АҚШ Хитойни муҳим минералларни етказиб беришни тўхтатганликда танқид қилди. Жавоб тариқасида Хитой баъзи экспорт аризаларини тасдиқлаганини маълум қилди.

Музокаралар савдо урушини ҳал этиш учун белгиланган 90 кунлик муддат ичида муҳим босқич ҳисобланади. Хитойнинг май ойидаги экспорт ҳажми кутилаётган даражада ўсмагани ва импорт кўрсаткичларининг пасайиши ҳам музокаралар аҳамиятини оширмоқда.