Кремл 6000 жасадни қандай қилиб ахборот қуролига айлантирди?

22:15 | 4 дақиқада ўқилади.

Россия урушда ҳалок бўлган 6000 нафар ҳарбийлар жасадларини Украинага топширишга тайёр эканини маълум қилгач, бу инсонпарварлик акти сифатида баҳоланганди. Бироқ Киев жавобан ДНК таҳлилларини, суд-тиббий хулосаларни ва халқаро кузатувчилар иштирокини талаб қилди.

6000 trupov

Украина томони бундай эҳтиёт чораларини тасодифан сўрагани йўқ: аввалги ҳолатларда россияликлар топширган жасадлар орасида номаълум шахслар, ҳужжатсиз шахслар ва ҳатто тинч аҳоли вакилларидан иборат қурбонлари бўлган. Украина ҳалок бўлган ҳарбийларни аниқлаштирмасдан қайта дафн этишга қонунан ҳақли эмас.

Бир кун ўтиб, россиялик давлат телеканаллари ва кремлпараст Telegram каналлар бутунлай бошқа сюжетни тарқата бошлади: «Украина ўз аскарларидан воз кечмоқда», «ўликхоналар тўлиб кетган, Киев сукунатда» каби хабардорлик кампанияси бошланди. Бундай медиаҳужум Москва ташаббусини ахборот уриши қуролига айлантирди.

Хўш, Кремл бундай ахборот хуружидан қандай мақсадларни кўзлаган, деб савол бермоқда Украина томони.

Биринчи мақсад — Россиядаги реал йўқотишларни яшириш. Телеэфирлар фақат давлатнинг «қаҳрамонларга» нисбатан ғамхўрлигини кўрсатади. Бундай оммавий ҳолда жасадларни текшириш ва таҳлил қилишнинг имкони йўқ.

Иккинчи мақсад — Украина жамиятида ишончсизлик уйғотиш. Ўз фарзандларини топа олмаётган оилалар орасида «ҳокимият уларни ўз ҳолига ташлаб қўйган» деган фикр сингдирилмоқда.

Учинчи мақсад — Россия томонидан содир этилган ҳарбий жиноятларни яшириш. Бир жойга юборилган юзлаб жасадлар орасида шикастлар ва қийноқ излари кўринмасдан қолади. Бу Украинадаги суд-тиббий марказларга юклама келтиради ва экспертиза жараёнларини секинлаштиради.

Ҳозирда Россия Украинадан фақат Женева конвенцияларида қайд этилган нарсани — ҳар бир ҳалок бўлган шахсни аниқлаб беришни сўраётганини инкор этиб, айбни тўлиқ Киев зиммасига юкламоқда. Бу орқали Кремл ўз йўқотишлар статистикасини яшираяпти ва дипломатик босим қуроли сифатида жасадлардан фойдаланмоқда.

Ҳалок бўлганларнинг тинч дафн этилиши ўрнига, улар сиёсий, ахборот ва психологик уринишлар қурбонига айланган, деб ёзмоқда Украина нашрлари.