Ўзбекистонлик туристлар кўпроқ қайси давлатларга саёҳат қилмоқда?

09.06.2025 13:00 | 2 дақиқада ўқилади.

2025 йилнинг дастлабки тўрт ойида хорижга саёҳат қилган ўзбекистонликлар сони 23,6 фоизга ошди. Саёҳат учун энг кўп танланган йўналишлар қўшни давлатлар бўлса-да, узоқ масофага бўлган қизиқиш ҳам ортмоқда.

Saudia arabistoni

Ўзбекистон Миллий статистика агентлиги маълумотига кўра, январ–апрел ойларида 2 млн 116,9 минг нафар фуқаро хорижий саёҳатга чиққан. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 404,5 минг кишига кўпдир.

Энг оммабоп йўналишлар орасида Қирғизистон биринчи ўринда турибди — 899 минг саёҳат амалга оширилган. Таджикистонга 388,4 минг, Қозоғистонга эса 354,9 минг саёҳат қайд этилган.

Шунингдек, қуйидаги йўналишлар ҳам кузатилмоқда:
– Саудия Арабистони — 133,6 минг
– Россия — 93,9 минг
– Туркия — 64,2 минг
– Бирлашган Араб Амирликлари — 58,8 минг
– Миср — 22,4 минг
– Таиланд — 15,4 минг
– Виетнам — 11,4 минг
– Бошқа мамлакатлар — 74,6 минг

Таҳлилчилар фикрича, қўшни давлатларга саёҳат ҳали ҳам устувор бўлиб турибди. Бироқ Саудия Арабистони, Туркия ва Осиё мамлакатлари каби узоқ йўналишларга бўлган қизиқиш ҳам тобора ошиб бормоқда. Бу тенденция Ўзбекистон фуқаролари ўртасида халқаро саёҳат имкониятлари кенгайиб бораётганини кўрсатади.