«Реал» Мадрид 2025 йилда дунёдаги энг қиммат футбол клуби деб эълон қилинди

09:41 | 3 дақиқада ўқилади.

Forbes нашрининг 2025 йилги рейтинг натижаларига кўра, Испаниянинг «Реал» Мадрид жамоаси дунёдаги энг қиммат футбол клуби деб топилди. Клубнинг умумий баҳоси 6,75 млрд долларга етди, йиллик даромади эса 1,129 млрд долларни ташкил қилди.

Real madrid

Рейтингда иккинчи ўринни Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби эгаллади — унинг баҳоси 6,6 млрд долларга тенг, йиллик даромади эса 834 млн доллар. Учинчи ўрин ҳам Ла Лига вакили «Барселона»га насиб этди — клубнинг қиймати 5,65 млрд доллар, даромади эса 821 млн доллар бўлди.

Умумий ҳисобда дунёдаги энг қиммат 30 та футбол клуби жами 72 млрд доллардан зиёд баҳоланган. Топ-30 рўйхатида энг кўп клублар билан Англия Премиер-лигаси етакчилик қилмоқда — рейтингда 12 жамоа ушбу лигада иштирок этади.

Forbes талқинига кўра, 2025 йил учун дунёдаги энг қиммат 10 та клуб рўйхати қуйидагича (қиймати/даромади):

  • «Реал» Мадрид (Испания) — $6,75 млрд / $1,129 млрд
  • «Манчестер Юнайтед» (Англия) — $6,6 млрд / $834 млн
  • «Барселона» (Испания) — $5,65 млрд / $821 млн
  • «Ливерпуль» (Англия) — $5,4 млрд / $773 млн
  • «Манчестер Сити» (Англия) — $5,3 млрд / $901 млн
  • «Бавария» (Германия) — $5,1 млрд / $827 млн
  • ПСЖ (Франция) — $4,6 млрд / $870 млн
  • «Арсенал» (Англия) — $3,4 млрд / $771 млн
  • «Тоттенхэм» (Англия) — $3,3 млрд / $666 млн
  • «Челси» (Англия) — $3,25 млрд / $591 млн