Бу ҳақда «Коммерсант» нашри «Яндекс» хариталар сервисининг таҳлилига асосланган ҳолда хабар берди.
Энг катта қисқариш Омск шаҳрида кузатилди — бир йил ичида бундай дўконлар сони 26 фоизга камайиб, 160 тага тушди. Кейинги ўринларда Ростов-Дон (24 фоизга, 107 та дўкон), Нижний Новгород (20 фоизга, 128 та) ва Челябинск (17 фоизга, 121 та) турибди. Москва ва Санкт-Петербургда бу кўрсаткич мос равишда 13 ва 8 фоизни ташкил қилган. Фақат Уфада дўконлар сони ўзгармаган — 75 та нуқта сақланиб қолган.
Умуман олганда, мамлакат бўйича канцелярия маҳсулотлари сотувчи дўконлар сони 5 фоизга камайиб, 11 762 тага тушган. Бир йил ичида 630 дан ортиқ ихтисослашган дўкон ёпилгани қайд этилган.
Оффлайн савдоларда ҳам пасайиш кузатилмоқда. «Такском» фискал маълумотлар оператори хабарига кўра, сўнгги икки ойда савдо ҳажми ўтган йилга нисбатан 3 фоизга камайган. Шу билан бирга, ўртача чек 3 фоизга ошган. Блокнотлар савдоси 8,4 фоизга, дафтарлар — 5,8 фоизга, ручкалар — 2,8 фоизга камайган.
Бундай тенденциялар асосан маркетплейслар — йирик онлайн савдо платформалари таъсири билан изоҳланмоқда. Улар нафақат нархни пасайтиришга, балки солиқлар ва ишчи ходимлар билан боғлиқ харажатларни қисқартиришга ҳам имконият бермоқда.
1 апрелдан 26 майгача икки етакчи маркетплейсдаги канцелярия маҳсулотлари савдоси ўтган йилга нисбатан 51,3 фоизга ўсиб, 7,2 млрд рублни ташкил этди. Май ойининг ўзида онлайн сотувлар 3,6 млрд рублга етди — бу ўтган йилнинг майига нисбатан 68,9 фоизга кўп.
Электрон тижорат вакиллари уюшмаси президенти Алексей Москаленко фикрига кўра, яқин бир неча йил ичида Россияда канцелярия дўконлари сони яна учдан бирга камайиши мумкин.
SEO title:
Meta description: