Сурия 14 йиллик узилишдан сўнг қайтадан SWIFT тизимига уланади

21:21 | 2 дақиқада ўқилади.

Яқин ҳафталарда Сурия халқаро банк тўлов тизими — SWIFT’га тўлиқ уланади. Бу қадам Суриянинг 14 йил давом этган уруш ва халқаро санкциялар ортидан «ижтимоий инқироздаги давлат» мақомидан аста-секин чиқишга уриниши сифатида баҳоланмоқда.

Syria central bank

Бу ҳақда мамлакат марказий банки раҳбари Абдулқодир Хусрия Financial Times нашрига берган интервюсида маълум қилди.

Хусриянинг таъкидлашича, SWIFT’га уланиш ташқи савдони фаоллаштириш, импорт харажатларини қисқартириш ва экспортни енгиллаштиришга ёрдам беради. Шу билан бирга, бу мамлакатга чет эл валютасини оқимини таъминлаб, пул ювишга қарши курашни кучайтиради ва ноформал молиявий тармоқларга боғлиқликни камайтиради.

Марказий банк раҳбари сўзларига кўра, ҳозирда банклар ва Сурия марказий банки учун SWIFT кодлари ажратилган ва фақат хорижий банклар — корреспондентлар қайта тўловларни қабул қилишни бошлаши керак, холос.

Шунингдек, Хусрия мамлакатдаги валюта алмаштириш шохобчалари ролини чеклашни режалаштираётганини билдирди. Улар ҳар бир доллар алмашинувидан тахминан 40 сент олиб келган ва ҳозирда расмий банк тизими орқали барча халқаро операцияларни ўтказиш режалаштирилмоқда.

Суриянинг қайтадан SWIFT’га уланиши унинг расмий молия сектори учун катта ўзгариш ҳисобланиб, халқаро савдо муносабатларини қайта тиклашга йўл очади.