Тошкентда Ўзбекистон — Қатар ўйини муносабати билан йўллар вақтинча ёпилади

10:00 | 2 дақиқада ўқилади.

10 июн куни Тошкентда футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон — Қатар учрашуви муносабати билан Бунёдкор стадиони атрофидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Toshkent

Йўллар соат 16:00 дан вақтинча ёпилади. Ҳаракат чекланадиган ҳудудлар қуйидагилар:

Чилонзор ва Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чўпонота – Қатортол чорраҳасигача;
Чилонзор ва КХАЙ кўчалари чорраҳасидан Муқимий кўчаси чорраҳасигача;
Бунёдкор 2-даражали кўчаси — КХАЙдан Муқимий кўчасигача;
Алишер Навоий ва Фурқат кўчалари чорраҳасидан;
Себзор — Ганга кўприги орқали Фурқат кўчаси томон тушиш қисми;
Зарқайнар кўчасидан тунелга тушиш қисми;
Бунёдкор кўчасининг Камолон кўприги ости қисми;
Озарбойжон элчихонаси асосий йўлга чиқиш қисми;
Қатортол – Чўпонота, Бунёдкор – КХАЙ, Бунёдкор – Ғавҳар, Чилонзор – Чўпонота ва ТХАЙ – Бунёдкор чорраҳалари;
Бунёдкор 2-даражали йўли – Қатортол чорраҳаси;
Эркин ЙПХ масканидан оғир юк машиналарининг ҳаракати ҳам чекланади;
Чўпонота — Шота Руставели чорраҳаси.

Ички ишлар вазирлиги фуқаролардан ҳаракатни олдиндан режалаштириш ва муваққат йўл ёпилишларига тайёр туришни сўраган.