Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Шайхонтоҳур туманида жойлашган Кўҳота маҳалласидан 31 сотих ер участкаси Туркия мактаби қурилиши учун Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратиб берилди. Бу ерда замонавий таълим муассасаси барпо этиш кўзда тутилган.
Шунингдек, Мирзо Улуғбек туманидаги “Жасорат” маҳалласидан яна 2,5 гектар майдон хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат қурилиши учун ажратилди. Мазкур таълим муассасаси ҳам вазирлик тасарруфида бўлади.
Ушбу тадбирлар Ўзбекистонда таълим соҳасини халқаро ҳамкорлик асосида ривожлантириш, замонавий таълим инфратузилмасини кенгайтириш ва турли давлатлар билан стратегик алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Туркия мактабининг Тошкентда ташкил этилиши икки мамлакат ўртасидаги ўқув-тарбия соҳасидаги муносабатларни янада яқинлаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.