АҚШ роботлар бўйича Хитойни қандай ортда қолдириши мумкин — Time

10.06.2025 17:40 | 3 дақиқада ўқилади.

АҚШ сунъий интеллект соҳасида етакчи бўлса-да, робототехника пойгасида Хитойни ортда қолдириш учун жиддий чоралар кўриши зарур.  Хитойда эса бу орада роботлар соҳасини ривожлантириш учун 1 трлн юанлик давлат фонди ташкил этди ва бу глобал рақобатга жиддий чақирув бўлиб турибди.

Robototexnika

Time журналида чоп этилган таҳлилга кўра, Tesla, Boston Dynamics ва Apptronik каби компаниялар Конгрессни бу таҳдидга тезкор ва кенг қамровли жавоб қайтаришга чақирмоқда. Apptronik бош директори Жефф Карденас таъкидлашича, АҚШ ИИ соҳасида етакчи эканлигини сақлаб қолиш учун миллий стратегия зарур.

Муваффақият учун АҚШ федерал даражада комплекс робототехника стратегиясини ишлаб чиқиши керак. Бу стратегия давлат ва хусусий секторнинг ҳамкорлигини мувофиқлаштириши, тадқиқот ва ишланмаларга давлат инвестицияларини кўпайтириши лозим.

Шу билан бирга, роботлар билан ишлай оладиган кадрлар тайёрлаш, ишчиларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш ҳам устувор вазифалардан бири бўлиши керак. Миллий робототехника ишлаб чиқаришини ривожлантириш, самарадорликни ошириш ва харажатларни камайтиришга алоҳида эътибор қаратиш тавсия қилинмоқда.

Таҳлилда таъкидланишича, инсонлар билан бирга ишлайдиган роботлар, тиббиётдаги СИ ечимлар, рақамли эгизаклар каби технологиялар иқтисодий ўсишнинг янги драйверига айланиши мумкин.

Time хулосасига кўра, АҚШда қарор қабул қилувчилар тезкор ҳаракат қилмаса, мамлакат робототехникадаги рақобатни йўқотиши ва ўз технологик келажагидан маҳрум бўлиши мумкин.