Мазкур ёрдам тури орқали эҳтиёжманд оилаларга молиявий кўмак берилиб, аҳоли ўртасида ижтимоий тенглик таъминланиши кўзда тутилган. Ҳозиргача 277 719 та оиладан компенсация учун аризалар келиб тушган.
Шулардан 240 018 таси ижтимоий ҳимоя реестри ёки камбағал оилалар рўйхатига киритилган аҳоли қатламидан, қолган 37 701 таси эса ҳали рўйхатда бўлмаган, лекин оғир моддий аҳволдаги оилалардан иборат.
Ҳозирда топширилган аризалар махсус тартибда кўриб чиқилмоқда, аризачиларнинг ҳақиқий эҳтиёжи баҳоланиб, компенсациялар тайинланмоқда. Ушбу жараён орқали молиявий қийинчиликка дуч келган оилаларга амалий ёрдам кўрсатишга эътибор қаратилмоқда.
Агар сиз ҳам бу имкониятдан фойдаланмоқчи бўлсангиз, яшаб турган маҳаллангиздаги ижтимоий ходим, «Инсон» маркази ёки 1140 қисқа рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.