MSNBC телеканалида чиқиш қилган Нюсомнинг айтишича, Трамп федерал ҳукумат розилигисиз штатнинг гвардия кучларини ўз тасарруфига олиб, ҳуқуқни бузган. У буни «қонунийликка, ахлоққа ва Конституцияга зид ҳаракат» деб атади.
Нюсомнинг таъкидлашича, бу каби ҳолатлар АҚШ тарихида жуда кам кузатилган ва давлатлар мустақиллигини ҳурмат қилмаслик билан боғлиқ жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. «Биз бу қарорга қарши судга мурожаат қиламиз. Эртага бу назарияни судда синаб кўрамиз», — деди у.
Миллий гвардия Лос Анжелесда ноқонуний мигрантларни ҳимоя қилиш учун ўтказилган намойишларга қарши сафарбар қилинган. Ушбу ҳаракат мамлакат бўйлаб катта норозиликка сабаб бўлмоқда.
Калифорния раҳбарияти Трамп маъмуриятининг бу қарорини давлат органлари ва жамият орасидаги мувозанатга таҳдид сифатида баҳоламоқда.