Россия дронлар билан Одессадаги туғуруқхона ва Киевдаги уйларга зарба берди

12:00 | 3 дақиқада ўқилади.

10 июн куни тонгда Россия Украинага яна ёпирилма дрон ҳужуми уюштирди. Одесса ва Киев шаҳарларида туғуруқхона, турар жойлар, мактаб ва бизнес марказлар зарар кўрди. Одесса марказидаги турар-жойга берилган зарба оқибатида икки киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди.

Pojar odessa

Одесса шаҳар мэри Геннадий Труханов туғуруқхонага берилаётган зарбаларни «жуда шафқатсиз» деб атади. Шаҳарга бир кечанинг ўзида ўндан ортиқ дрон ёппасига ҳужум қилди. Шунингдек, шошилинч ёрдам станцияси, темир йўл вокзали ва ҳайвонот боғи ҳам зарар кўрган.

Киев шаҳрида эса еттита районда зарар ва ёнғинлар қайд этилди. Шаҳар мэри Виталий Кличко маълум қилишича, Оболон районида мактаб ҳудудига дрон парчалари тушиб, икки турар-жойга зиён етказди ва дорихонада ёнғин келтириб чиқарди. Шевченко, Дарница ва Соломенка районларида ҳам уйлар зарарланган. Голосеев ва Шевченко районларида бизнес марказлар ҳужумга учради. Жами тўрт киши жароҳатланиб, касалхонага ётқизилди.

Украина ҳарбийлари маълумотига кўра, бу ҳужум уруш бошланганидан бери энг кенг қамровли ҳаво зарбаси бўлди. Россия томонидан 479 та Shahed дрони, 20 та ракета, жумладан, 4 та «Кинжал» гипертовушли ракетаси, Х-101, Х-31П ва Х-22 ракеталари ишлатилган. Украина томони 17 ракетани ва 277 дронни йўқ қилди. Яна 187 дрон ва икки Х-22 ракетаси локаторларда йўқолган.

Ҳужум Киев, Винница, Днепропетровск, Донецк, Запорижжя, Житомир, Кировоград, Полтава, Ривне, Суми, Харкив, Хмелницкий ва Чернигив областларига ҳам тарқалди. 17 та аҳоли пунктида парчалар ерга тушган. Ривне областида бир фуқаро яраланган.