Йилмаз ўз баёнотида Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху бошчилигидаги маъмуриятни инсоний қадриятлар ва халқаро қонунларни инкор этишда айблади. Унга кўра Ғазога ёрдам етказилишининг олдини олиш янги жиноятлар рўйхатига қўшилади.
Вице-президент халқаро ҳамжамиятни Исроилга муносиб сиёсий босим ўтказишга чақирди ва урушни тўхтатиш, гуманитар ёрдам етказилишини таъминлаш, шунингдек, икки давлатли барқарор ечимни амалга оширишга доир аниқ қадамлар кутилаётганини таъкидлади.
Йилмаз Туркиянинг фаластинликларни ҳар жабҳада қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди. Унинг фикрича, инсоний қадриятларни ҳимоя қилувчи халқлар тарихий сабр ва қаршилик туфайли ғалаба қозонишади.
«Исроилнинг зулм ва геноцид сиёсатлари инсоният иттифоқи олдида барбод бўлади», — деди Жевдет Йилмаз.