Бола пули миқдори ошди, аммо уни олувчилар сони икки баробарга камайди

11.06.2025 15:40 | 3 дақиқада ўқилади.

Сўнгги бир йилда Ўзбекистонда болалар учун мўлжалланган ижтимоий нафақаларни олувчилар сони кескин қисқарди, аммо тўлов миқдорлари кўтарилди.

Yirtilgan pullar

2024 йил бошида 1,9 млн оила бола пули олган бўлса, 2025 йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 774 мингта оилагача тушган. Бир йил ичида 1,1 млн оила ушбу ёрдам туридан маҳрум бўлгани маълум бўлди.

Шу билан бирга, маблағлар ҳажми ортиб борган: 2024 йил январда 888,7 млрд сўм ажратилган бўлса, 2025 йилнинг биринчи чорагида бу миқдор 1,16 трлн сўмни ташкил қилган. Бу эса — олувчилар сони камайганига қарамай, тўловлар миқдори ошганини англатади.

Ҳудудлар кесимидаги таҳлилга кўра, энг катта қисқариш Қашқадарё, Самарқанд, Наманган, Фарғона, Андижон ва Сурхондарёда қайд этилган. Масалан, Қашқадарёда бола пули олувчи оилалар сони 225 мингдан 44 мингга тушган.
2025 йил июлдан бола пули миқдори 10 фоизга оширилиши белгиланган.

Ҳозирда 3 ёшгача болалар учун тўлов 325 минг сўмни ташкил қилмоқда (июлдан 360 минг сўм бўлади), 3 ёшдан катта болалар учун — 250 минг сўм (275 минг сўм бўлади), иккинчи фарзанд учун 150 минг сўм (165 минг сўмгача), учинчи ва ундан кейингилар учун 100 минг сўмдан (110 минг сўмгача) белгиланган.