Ҳиндистон аҳолиси сони 1,46 миллиардга етди — БМТ

11.06.2025 10:00 | 2 дақиқада ўқилади.

БМТнинг сўнгги демографик ҳисоботига кўра, Ҳиндистон 2025 йилда ҳам дунёнинг энг кўп аҳолисига эга мамлакати бўлиб қолмоқда. Мамлакат аҳолиси сони 1,46 миллиардга етди ва бу рақам яқин 40 йил ичида 1,7 миллиардгача ўсиши кутилмоқда.

Hindiston aholisi

Ҳисоботда айтилишича, ҳозирги кунда мамлакатда туғилиш даражаси пасаймоқда — ҳар бир аёлга ўртача 1,9 фарзанд тўғри келмоқда. Бу кўрсаткич аҳолини табиий тарзда барқарор сақлаш учун зарур бўлган 2,1 даражасидан паст ҳисобланади.

Шунга қарамай, мамлакатда ёшлар сони кўп. Ҳиндистон аҳолисининг 24 фоизи 0−14 ёшда, 17 фоизи 10−19 ёшда, 26 фоизи эса 10−24 ёшлилардан иборат. Бу эса тўғри меҳнат ва ижтимоий сиёсат орқали демографик дивидендларни амалга ошириш имконини беради.

Бугунги кунда аҳолининг 68 фоизи 15−64 ёш оралиғида бўлиб, ишлай оладиган ёшдаги қатламни ташкил этади. 65 ёш ва ундан катталар эса 7 фоизни ташкил этади, аммо келгуси ўн йилликларда бу улуш ўсиши кутилмоқда, чунки ўртача умр давомийлиги ошиб бормоқда.

2025 йилда БМТ лумотларига кўра, Ҳиндистонда эркаклар учун ўртача умр 71 йил, аёллар учун эса 74 йилни ташкил этади.