Шу жумладан, 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун нафақа олувчилар сони 171 585 нафарни ташкил этди, бу 242 нафарга камайган. Ногиронлик нафақасини олувчилар сони 316 941 нафарга етди ва 256 нафарга кўпайди. Парвариш нафақаси тўланадиганлар сони 74 453 нафар бўлиб, 365 нафарга камайди.
Ёшга доир ижтимоий нафақа олувчилар 88 950 нафарни ташкил этиб, 840 нафарга ошган. Шунингдек, боқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчилар сони 57 989 нафар бўлиб, 375 нафарга кўпайган. Ёлғиз кексалар ва бошқа шахслар парваришига муҳтож ногиронларга моддий ёрдам олувчилар сони 7 743 нафарни ташкил этмоқда, бу ўтган йилга нисбатан 25 нафарга кам.
2025 йилдан бошлаб Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага (патронатга) тарбияга олган фуқароларга ҳар ойлик пул тўловлари ҳамда уларни кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш харажатлари давлат томонидан тўланмоқда.
2025 йил 1 июндан эътиборан бу турдаги тўловлар тўлиқ рақамлаштирилиб, тўлов қайдномалари электрон шаклга ўтказилган. Ҳозирги кунда парвариш ва таъминот учун тўлов олаётган болалар сони 1 558 нафарни ташкил этади. Шундан 940 нафари патронатга берилган болалар, 618 нафари эса оилавий болалар уйларида тарбияланаётган болалар ҳисобланади.