Исроил ҳукумати Грета Тунбергга нисбатан ҳақоратли муносабатта бўлган — француз шифокори баёноти

11.06.2025 18:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Грета Тунберг иштирок этган гуманитар кема Исроил томонидан тўхтатилганидан сўнг, франциялик шифокор Баптист Андре унинг ва бошқа йўловчиларнинг ҳақоратли муносабатга учраганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, агентлар йўловчиларни қасддан уйқусиз қолдириб, масхара қилган.

Ekofaol

Андренинг сўзларига кўра, жисмоний зўравонлик содир этилмаган, бироқ ҳар гал кимдир ухлашга уринса, чегарачилар мусиқани баланд қилиб, рақсга тушган. Шунингдек, камидан овқат ва сувга етишишда қийинчиликлар кузатилган. Ушбу вазият, айниқса, швед иқлим фаоли Тунбергга нисбатан яққол бўлган.

«Madleen» кемаси 2025 йил 1 июн куни Италиядан Ғазога инсонпарвар ёрдам етказиш мақсадида йўлга чиққан эди. Кема «Freedom Flotilla Coalition» ҳаракати томонидан ташкил этилган бўлиб, унда Тунберг ҳамда яна 11 киши бор эди. Исроил ҳарбий-денгиз кучлари ушбу кемани душанба куни, Ғазо соҳилидан 200 км узоқда тўхтатиб, экипаж аъзоларини ҳибсга олди.

Тунберг ва Андре, шунингдек яна икки йўловчи, депортация ҳужжатларини имзолаб, сешанба куни ватанига қайтди. Франциялик депутат Рима Ҳассан ҳамда бошқа экипаж аъзолари эса ҳозирда Исроилда суд қарорини кутмоқда.

Тунберг душанба куни ёйинланган видеомурожаатида ўзларини «қўлга олинган» ва «ҳарбийлар томонидан олиб кетилган» деб баҳолаган. У Швеция ҳукуматини Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуга босим ўтказишга чақирди. Унинг таъкидлашича, бу сафар тинч йўл билан Ғазодаги блокадани қоралаш ва гуманитар инқирозга эътибор қаратиш мақсадини кўзлаган.

Исроил ҳукумати эса бундай ҳаракатни ноқонуний деб баҳолаб, буни «реклама уриниши» ва кемани «селфи-яхта» деб атади.