Келгуси йилдан Россияда мигрантлар учун рус тили имтиҳони фақат онлайн тарзда ўтказилади

11.06.2025 09:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Россия Федерацияси маориф вазирлиги 2026 йил 1 январдан бошлаб мигрантлар учун рус тили имтиҳонини фақат компютер ва дистанцион технологиялар орқали ўтказишни режалаштирмоқда.

Migrants exam

Россия маориф вазири ўринбосари Константин Могилевский нинг таъкидлашича, янги тизим инсон омилини чеклаш ва сунъий интеллект ёрдамида билимларни баҳолаш имконини беради. Ҳозирда Томск давлат университети томонидан ишлаб чиқилган СИ-платформа синовдан ўтказилмоқда ва у сўзлашув қисми бўйича 87 фоизли аниқликка эришган.

Шу билан бирга, имтиҳоннинг оғзаки қисмини жорий этиш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда. Ушбу ташаббус рус тили билимини аниқроқ ва холис баҳолашга хизмат қилиши кутилмоқда.

3 июн куни Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин вазирликни олий таълим муассасаларидаги рус тили имтиҳонлари бўйича ҳолатни текширишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, айрим университетлар ва уларнинг тузилмалари ноқонуний миграцияни рағбатлантиришда иштирок этган бўлиши мумкин.

Володин таълим муассасаларининг айрим раҳбарлари томонидан ташкил этилган схемаларни танқид қилар экан, бундай ҳолатлар яна такрорланмаслиги учун ҳуқуқий ва маъмурий чоралар кўришни талаб қилди.

Янги рақамлаштириш чоралари нафақат шаффофликни ошириш, балки имтиҳон жараёнидаги сохтакорлик ҳолатларини олдини олишга ҳам қаратилган. Бу, айниқса, мамлакатдаги демографик ва меҳнат сиёсати нуқтайи назаридан муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

 

 

 

SEO title:

 

 

Meta description: