Бу кескин пасайишга нефт нархларининг тушиши, рублнинг анормал кучайиши ва Ғарб санкциялари сабаб бўлди. Шунингдек, нефт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг рентабеллиги ҳам деярли нол даражага тушиб кетди — бутун сектор 4,5 млрд рубл даромад билан чекланди. Бу ўтган йилга нисбатан 95,7 фоиз камайишни англатади, деб маълумот бермоқда Росстат.
Сўнгги маълумотларга кўра, нефтнинг ҳар баррели январда 66 доллар бўлган бўлса, март охирига келиб 59 доллар, май охирида эса 52 долларгача тушди. Шу сабабли нефт экспортидан келадиган даромад 2,5 йил ичидаги энг паст даражага — ҳафтасига 1,2 млрд долларга тушди. Бу эса давлат бюджетининг нефт-газ даромадларини май ойида 34 фоизга қисқартириб юборди. Беш ойлик умумий тақчиллик эса 3,4 трлн рублга етиб, режалаштирилган 1,2 трлндан уч баравар кўп бўлди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, АҚШ ва Европа томонидан «хуфиёна флот»ни чеклаш ва нефт нархи учун «юқори чегара»ни 60 доллардан 45 долларга тушириш орқали россиялик экспортчилар янада қийин аҳволга тушиши мумкин. Айни пайтда 426 та танкер санкциялар остида. Агар АҚШ ҳам Европа каби чегарани туширса, Россиянинг денгиз орқали нефт экспорт ҳажми сезиларли камайиши эҳтимолдан холи эмас.
Нефт нархлари тушиши фонида компаниялар дивиденд тўловларини камайтиришга уриниши мумкин. Аммо Россия ҳукумати — бюджет тақчиллигини ёпиш учун юқори дивиденд тўлашни талаб қилиши мумкин. Эҳтимол, ҳукумат солиқ юкини ҳам ошириш имконини кўриб чиқади.
SEO title: