Сулаймон Каримовнинг мусодара қилинган 300 млн долларлик суперяхтаси АҚШда кимошдига қўйилади

11.06.2025 20:17 | 3 дақиқада ўқилади.

АҚШ суди санкция остидаги россиялик миллиардер Сулейман Керимовдан мусодара қилинган 106 метрли люкс яхтани аукционда сотишга рухсат берди. Қимматбаҳо Amadea суперяхтасида 24 каратли олтиндан ясалган роял ва Фаберже тухумига ўхшаш артефакт аниқланган.

Yaxta karimova

Суд қарорига кўра яхта расман Фижида 2022 йилда АҚШ сўровига биноан мусодара қилинган. Кейинчалик у Сан Диегога етказилган. Керимов унинг мулкдори эканини рад этган бўлса-да, АҚШ Адлия вазирлиги экипаж гувоҳликлари ва борт журналларига таянади. Терговга кўра, Керимовнинг оила аъзолари талабига биноан яхта интерйери қайта ишланган, питса печи, спа-каравотлар ва ҳатто шахсий Nike кроссовкаларига алоҳида жой ажратилган.

Яхтада вертолёт майдони, бассейн, спорт зали, спа, конференция хонаси ва омарлар учун аквариум ҳам мавжуд. Унинг марказий жиҳози – Pleyel рояли бўлиб, у тўлиқ қўлда ишланган ва барча қисмлари олтиндан тайёрланган. Яхта ҳақиқий саройдек жиҳозланган.

«Роснефт»нинг собиқ раҳбари Эдуард Худайнатов унинг ҳақиқий эгаси сифатида чиқишга уринган ва яхтани 230 млн доллардан кам баҳода сотмасликни талаб қилган. Аммо АҚШ судьяси унинг даъвосини рад этди. У Худайнатовни фақат номига эга деб баҳолади ва яхтани сақлашга ҳар ойда 850 минг доллар сарфланаётганини қайд этди.

Amadea сотилиши АҚШнинг Россия олигархларига қарши молиявий курашидаги илк катта муваффақияти сифатида баҳоланмоқда. Ҳозирча энг катта мусодаралардан бири 5,4 млн долларлик активлар билан боғлиқ бўлган.