Нашр таъкидлашича, жанг майдонларидаги йўқотишлардан ташқари армия ичида дезертирлик ҳолатлари ҳам ошиб бораётгани жиддий муаммога айланган. Баъзи мобилизация қилинганлар фронтга етиб бормай йўлда қочиб кетишмоқда, баъзилари эса илк тўқнашувдан сўнг лавозимини ташлаб кетмоқда. Бу эса Россия армиясининг фаол ҳаракатларига имконият яратаётгани қайд этилган.
Шу шароитда Украинада аёлларни нафақат орқа хизмат, балки штурм бўлинмаларига ҳам жалб этиш ҳақидаги мунозаралар яна авж олди. Таҳлилчиларнинг фикрича, яқин ҳафталарда Зеленский махсус фармон имзолаб, аёллардан иборат алоҳида ҳарбий бўлинмалар тузилишини бошлаши мумкин.
Ҳозир ҳам Украина армияси сафида аёллар бор, аммо уларнинг сони чекланган. Айрим штурм бўлинмалардаги аёллар илгари жазо лагерларида бўлган шахслар экани маълум қилинган. Россия томони улар билан бир неча фронт йўналишларида тўқнашганини билдирган.
Шунингдек, украин оммавий ахборот воситаларида мобилизация ёшини 18 ёшга тушириш ҳақидаги тайёрлов кампанияси бошлангани ҳам қайд этилмоқда. Расмий Киев ҳозирча бу қарорга қарши чиққандай кўринса-да, нашрга кўра, Ғарб мамлакатлари бундай қарорга босим ўтказмоқда.