Хитойда дефляция мураккаблашгани сабабли, люкс брендлар нархи тушмоқда

11.06.2025 15:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Хитой иқтисодиётидаги қийинчиликлар ҳисобига мутахассислар дефляция узоқ давом этиши мумкинлигини таъкидламоқда. Бу вақтда эса харидорлар янги эмас, арзонлашган иккинчи қўл люкс маҳсулотларга юзланмоқда.

Xitoy odamlari

Сўнгги маълумотларга кўра, май ойида Хитойда истеъмол нархлари 0,1 фоизга пасайди. Овқат, кофе, автомобиллар ва ҳатто люкс буюмлар бозорида ҳам нархлар шиддат билан тушмоқда. Бу эса ишлаб чиқариш ортиб, талаб сусайганини кўрсатади. Масалан, Coach сумкаси 30 долларга тушган, Givenchy зеб-зийнати эса 90 фоиз чегирма билан сотилмоқда.

Талабнинг пасайиши ва рақобатнинг кучайиши туфайли иккинчи қўл бозори ўсиб бормоқда. «Zhiyan Consulting»нинг маълумотларига кўра, 2023 йилда бу бозор 20 фоиз ўсган. Аммо харидорлар сони деярли ўзгармаяпти — бу эса янги дўконларнинг ёпилишига олиб келиши мумкин.

Иқтисодчиларнинг таъкидлашича, бундай нарх уруши узоқ давом эта олмайди — банкрот ва ишсизлик кучайса, дефляция янада чуқурлашиши мумкин.