Канадалик палеонтологлар томонидан 80 миллион йил аввал яшаган динозаврнинг янги тури аниқланди. Бу ҳақда ABC телеканали маълумот берди.
Khankhuuluu mongoliensis деб номланган ушбу тур тиранозаврлар оиласига мансуб бўлиб, оғирлиги тахминан 770 килограмм, узунлиги эса 4 метргача етиши мумкин. Олимлар бу турни кичик тузилишли тиранозавр деб баҳоламоқда.
Маълум бўлишича, 1970 йилларда Мўғулистоннинг Гоби чўлида ушбу турга тегишли бўлиши мумкин бўлган икки частичали скелет топилган. Аммо ўша пайтда бу қолдиқлар бошқа турга мансуб деб ҳисобланган ва тадқиқотлар тўхтатилган. Фақат 2023 йилда қайта ўрганиш бошланган.
Калгари университети доцентининг таъкидлашича, янги топилма тиранозаврлар эволюцияси ва кеч бўр даврида уларнинг тарқалиш жараёнларини яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Унга кўра, ушбу тур қитъалардаги биологик алоқалар ва ўша даврдаги муҳит шароитлари ҳақида ҳам маълумот беради.
Бу кашфиёт палеонтология соҳасидаги муҳим илмий ютуқлардан бири сифатида баҳоланмоқда.