Лойиҳа IV Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида 11 июн куни имзоланди. Курорт йил бўйи фаолият юритувчи туризм маркази бўлиб, хорижий ва маҳаллий сайёҳларни жалб этиши кутилмоқда. У 577 гектар майдонда қурилади, шундан 100 гектари дастлабки босқичда ўзлаштирилади.
Sea Breeze Uzbekistan мамлакат тарихидаги энг йирик хусусий туристик инвестиция лойиҳаси сифатида қайд этилмоқда. Ҳукумат ушбу ташаббус орқали минглаб янги иш ўринлари яратилишини ва минтақага туристлар оқими ортишини кутмоқда.
Лойиҳа илк бор 2023 йил декабрда Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган, сўнгра 2024 йил апрелда яна муҳокама қилинган. Аввалроқ лойиҳа қиймати 10 млрд доллар деб баҳоланганди, аммо расмий маълумотларга кўра, ҳозирги босқичда 5 млрд долларлик сармоя назарда тутилмоқда.
Эмин Агаларов Sea Breeze концепциясини Азербайжондан сўнг бошқа МДҲ мамлакатларида ҳам амалга ошириш ниятида эканини билдирган. Унга кўра, Ўзбекистондаги дастлабки иншоотлар 1,5–2 йилда фойдаланишга топширилиши мумкин.
Экспертлар лойиҳанинг муваффақияти инфратузилма, хусусан, транспорт ва логистика имкониятларига бевосита боғлиқлигини таъкидламоқда.