TBC Bank Group раҳбарларидан бири Оливер Хюз ушбу қарор юзасидан фикр билдириб, Ўзбекистон бозори тартибга солиш даражаси билан ажралиб тураётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда молиявий бозор нисбатан ёш бўлишига қарамасдан, назорат ва қоидалар жуда фаол амалга оширилмоқда.
Хьюз айтишича, Марказий банкнинг мазкур чеклови бир неча йил давомида босқичма-босқич жорий этилади ва бу микроқарзлар сегментига босимсиз мослашиш имконини беради. Шунингдек, у автокредитларга нисбатан 25 фоизлик чеклов аллақачон амалда эканини, бошқа маҳсулотлар эса ҳозирча чекловларсиз қолишини қўшимча қилди.
TBC Bank ўзининг кредит портфелини яқин 3-4 йил ичида ушбу янги талабларга мувофиқлаштириш ниятида эканини маълум қилди. Шу билан бирга, банк рақамли хизматлар соҳасини ривожлантиришни режалаштирмоқда ва маҳаллий, ёш ва истеъдодли мутахассисларга талаб юқори эканини қайд этди.
Хьюз келгуси йилларда TBC Digital лойиҳаси учун кўпроқ муҳандислар, дизайнерлар, маълумот таҳлилчилари ва бошқа мутахассислар жалб этилишини маълум қилди.