Мирзиёев «Euronews»нинг Тошкентда ўз ваколатхонасини очиш ниятини олқишлаб, ушбу ташаббус мамлакат имижи ва ахборот майдонидаги иштироки учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Томонлар Ўзбекистоннинг бой маданий ва тарихий мероси, инвестициявий ва туризм салоҳиятини халқаро аудиторияга етказиш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Учрашувда қўшма ахборот лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, журналистлар учун малака ошириш дастурларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди. Жумладан, «Euronews Academy» дастури доирасида ўзбекистонлик журналистларни замонавий халқаро стандартлар асосида ўқитиш режаси қўллаб-қувватланди.
Музокаралар якунида ҳамкорликни аниқ режалар асосида ривожлантириш учун «йўл харитаси» тайёрлашга келишилди. Ушбу ташаббуслар орқали икки томонлама ахборот алмашинувини янада мустаҳкамлаш кўзда тутилмоқда.