Венгриялик мутахассис «UzAuto Motors» акциядорлик жамиятининг бош директори лавозимига тайинланди. Бу қарор компания кузатув кенгаши томонидан қабул қилинди.
«UzAuto Motors» акциядорлик жамиятида раҳбарият ўзгариши амалга оширилди. Кузатув кенгаши қарорига асосан, компаниянинг янги бош директори лавозимига венгриялик мутахассис Януш Ковач тайинланди.
Расмий хабарга кўра, Януш Ковач Будапешт Техника университетини автомобильсозлик технологиялари бўйича муҳандислик мутахассислигида тамомлаган. У General Motors, Opel, GM Powertrain Uzbekistan, UzAuto Peugeot Citroën Automotive ва VinFast Automotive каби йирик компанияларда раҳбарлик лавозимларида тажрибага эга.
Ковач 2021 йилдан буён «UzAuto Motors» АЖ кузатув кенгаши аъзоси ва аудит қўмитаси аъзоси сифатида ҳам фаолият олиб борган.